Ҳайвонлар ҳақида ривоятлар

СаволларМавзу: Таълим ва МутаалимҲайвонлар ҳақида ривоятлар
Азамат чуст сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, баъзан қори домлаларнинг марузаларида эшитиб қоламиз. Унда ҳайвонлар ҳақидаги ривоятларини масалан:  булбул у қилибди бундай дебди, чумоли у қилибти бу қилибди дейилади. Ростан ҳам шунақа ҳадис ёки ривоятлар борми? Ҳайвонларни гапиришини қандай тушунсак бўлади? Ёки бу ривоятлар одамни яхшиликка тарғиб қилиш учун тўқиб чиқилганми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло “Намл” сурасида марҳамат қилади:

حَتَّى إِذَا أَتَوْا عَلَى وَادِي النَّمْلِ قَالَتْ نَمْلَةٌ يَا أَيُّهَا النَّمْلُ ادْخُلُوا مَسَاكِنَكُمْ لَا يَحْطِمَنَّكُمْ سُلَيْمَانُ وَجُنُودُهُ وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ۝

18. Улар чумолилар водийсига келганларида, бир чумоли: «Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг лашкарлари билмасдан сизларни эзиб юбормасинлар», – деди. 

وَتَفَقَّدَ الطَّيْرَ فَقَالَ مَا لِيَ لَا أَرَى الْهُدْهُدَ أَمْ كَانَ مِنَ الْغَائِبِينَ۝

20. Ва қушларни текширди-да: «Нега Ҳудҳудни кўрмаётирман? Ёки у ғойиблардан бўлдими? 

لَأُعَذِّبَنَّهُ عَذَابًا شَدِيدًا أَوْ لَأَذْبَحَنَّهُ أَوْ لَيَأْتِيَنِّي بِسُلْطَانٍ مُّبِينٍ۝

21. Албатта, уни шиддатли азоб-ла азобларман, ёки сўйиб юборурман, ёхуд менга, албатта, очиқ-ойдин ҳужжат келтиражак», – деди.

فَمَكَثَ غَيْرَ بَعِيدٍ فَقَالَ أَحَطتُ بِمَا لَمْ تُحِطْ بِهِ وَجِئْتُكَ مِن سَبَإٍ بِنَبَإٍ يَقِينٍ۝

22. Кўп ўтмай, у (Ҳудҳуд) келиб: «Сен билмаган нарсани билдим ва сенга Сабаъдан ишончли бир хабар олиб келдим.  

إِنِّي وَجَدتُّ امْرَأَةً تَمْلِكُهُمْ وَأُوتِيَتْ مِن كُلِّ شَيْءٍ وَلَهَا عَرْشٌ عَظِيمٌ۝

23. Дарҳақиқат, мен бир аёлни кўрдим. У уларнинг маликаси бўлиб, унга ҳар нарсадан берилган ҳамда унинг буюк тахти бор экан. 

وَجَدتُّهَا وَقَوْمَهَا يَسْجُدُونَ لِلشَّمْسِ مِن دُونِ اللَّهِ وَزَيَّنَ لَهُمُ الشَّيْطَانُ أَعْمَالَهُمْ فَصَدَّهُمْ عَنِ السَّبِيلِ فَهُمْ لَا يَهْتَدُونَ۝

24. Мен унинг ва қавмининг Аллоҳни қўйиб, қуёшга сажда қилаётганларини ва шайтон уларга амалларини чиройли кўрсатиб, йўлдан тўсаётганини кўрдим. Бас, улар ҳидоят топмаслар.
Юзлаб ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳайвонлар гапирганлиги, баъзи бир ҳайвонларда у зотнинг мўжизалари зоҳир бўлганлиги келтирилган. Масалан сут бермайдиган эчкининг елинини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам силаганларида сут келганлиги, бўри келиб ўзининг ҳиссасини сўраганлиги. У ҳадисларнинг баъзилари ҳасан баъзилари заиф даражададир. Валлоҳу аълам!