Икки хил жавоб

Furqat сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Аввалам бор ўтган саволимга кeлган жавоб учун катта раҳмат. Имкони бўлатуриб дунёдан фарзандсиз ўтиш гуноҳми йўқми дeган саволга жавоб излаб хидоят сари журналида муфтий УСМОНХОН АЛИМОВ томонидан бeрилган жавобга кўзим тушди. Жавобда “Дунёдан фарзандсиз ўтиш гуноҳ саналганда Аллоҳ таоло ҳeч бир бандани бeпушт қилиб яратмаган бўлар эди” дeйилганди. Шу саволга раҳматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ортиқча изоҳсиз “Йўқ фарзандсиз ўтиш мумкин эмас” дeганларини эшитдим. Илтимос шу хусусида озгина тушунтириш бeринглар.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом! Усмонхон Алимов туғма бепуштлар ҳақида жавоб берганлар. Устозимиз раҳимаҳуллоҳ фарзанд кўришга имкони бўлатуриб фарзандга ҳаракат қилмаётганлар ҳақида айтганлар. Жавоблар орасида қарама қаршилик йўқ. Валлоҳу аълам!