Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шариатда мумкинми?

15:43 / 29.11.2017 | Durdona | 3472

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, жавоб учун олдиндан раҳмат. Асли Андижонликмиз эрим ва болаларим билан 1.5 йилдан буён Тошкентда яшаяпмиз. Қайнотам телефон қилиб укасининг ўғли Тошкентга магистратурага ўқишга кирганини ва бизникида яшашини айтди. Мен 7 ойлик ҳомиладорман, уйимиз 3 хоналик дом, эрим жуда кеч келади, 2та ёш болам бўлса, студент болани ёши мен билан тенг. Ахир менга номаҳрамку, қайнотамга “Ўғлингиз унамаса керак” десам жахли чиқиб телефонни қўйиб қўйди. Биз эрим билан қандай йўл тутайлик, илтимос маслахат беринглар? У бола уйимизда яшаши шариатга тўғри келадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Иккингиз ёлғиз қолишингиз шариатга тўғри келмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ يَقُولُ: لَا يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ إِلَّا وَمَعَهَا ذُو مَحْرَمٍ، وَلَا تُسَافِرِ الْمَرْأَةُ إِلَّا مَعَ ذِي مَحْرَمٍ، فَقَامَ رَجُلٌ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ امْرَأَتِي خَرَجَتْ حَاجَّةً، وَإِنِّي اكْتُتِبْتُ فِي غَزْوَةِ كَذَا وَكَذَا، قَالَ: انْطَلِقْ، فَحُجَّ مَعَ امْرَأَتِكَ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутба қилиб: «Зинҳор эр киши аёл киши билан холи қолмасин. Илло, у аёл билан маҳрами бўлса, майли. Аёл киши фақатгина маҳрами билангина сафар қилсин», дедилар. Шунда бир киши туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг хотиним ҳажга чиқди. Мен эсам фалон ғазотга ёзилдим», деди. «Бор! Хотининг билан бирга ҳаж қил», дедилар». Тўртовлари ривоят қилганлар.("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Иккингиз ёлғиз қоладиган ҳолат бўлмаса ва доим эрингиз бор вақтда ўйда бўлса, афзал бўлмасада жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat