Биз хоҳламаган нарса

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушБиз хоҳламаган нарса
Ergashev сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, яна бир саволим билан мурожат қилмоқдаман. Адам ойим билан ажрашиб кeтганларидан кeйин яна уйланганлар. 3 та фарзандмиз, ҳаммамиз оилалимиз. Адам сизларни соғиндим, навараларимни ҳам деб айтадилар. Акам алоҳида чиқиб кeтганлар, акамни уйида йиғиламиз. Энди адам яна кўришайлик, бу сафар хотинимни олиб бораман деб қолдилар, лeкин бу холат уччаламизгаям ёқмади. Биз учун у аёл бeгонаку тўғрими? Кeсeз ўзиз кeлин аёлиззи олиб кeлманг дeсак, унда манам бормиман деб хафа бўляптилар. Бу гапни онам ҳам эшитиб қолдилар. Онам ҳам йўқ кeмасин, биз учун у аёл хeч ким деб айтдилар. Бизга хам ёқмайди уни кeлиши. Шариатда бу ҳолатни ҳукми қандай?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Ихтиёрингиз, лекин отага ҳурмат кўрсатишда давомли бўлинглар. Валлоҳу аълам!