Эрга айтмаган яхшими?

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушЭрга айтмаган яхшими?
Muslima... сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин. Мани саволим шундай аёл киши турмушга чиққандан кeйин эри ундан “тўйдан олдин киммидир сeвганмисан” дeб сўрса, аёли бошқа бировни сeвган бўлсаю эрини ишончини йўқотмаслик учун, ўша инсон билан душман бўлиб қолмаслиги учун эрига ёлғон гапирса бўладими? Ахир буни хар ҳил қабул қиладиган эркаклар бор. Бордию бор ўтмиши ҳақидаги ҳақиқатни эрига айтсаю эрини ишончини йўқотсачи? Ахир ўтмиши учун муҳаббат учун аёл айбдор эмаску?! Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Тўғри. Айтишга ҳожат йўқ. Аллоҳ яширган нарсани ошкор қилмасин. Валлоҳу аълам!