Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўйинлар

19:31 / 29.11.2017 | Ziyodaxon | 3101

Ассалому алайкум! Аллоҳ килаётган савобли ишларингиздан рози бўлсин. Бир инсон топишмоқ айтиб ким жавобини топса 5000(беш минг сўм) пайнет қиламан деса қимор бўлиб қолмайдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Агар шу қоидага тушса, жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Бир томон мукофот тарзда тикса қимор ҳисобланмайди. Бу худди давлат томонидан мусобақада ғолибларга бериладиган мукофот кабидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat