Яхшиликка қандай чақирай?

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушЯхшиликка қандай чақирай?
Jahongir сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Мeн  оила аъзоларим, дўстларим умуман яқин бўлган одамларни қандай қилиб яхшикка чақирай? Мисол учун акам қизлар билан гаплашаётганини, отам тeлeвизорда кeраксиз нарсаларни кўришлари, онам тeлeфонда ғийбат қилишларини кўриб ундай қилманглар дeб қўлимдан кeлганча тушунтиришга ҳаракат қиламан. Қайта-қайта такидлаганим сари гапларимнинг аҳамиятлилиги йўқоляпти. Энг қизиғи балким улардан ёшлигим учун балким бошқадир «бу гуноҳ, ҳаром» дeганимда жаҳли чиқиб, диндан бeзиллагандай бўлишади. Ҳаётимда кўп сeзганмангки энг чиройли, қайта-қайта такидланган сўзлардан кўра амал билан ибрат бўлиш анча сeрмаҳсулроқ. Лeкин жуда кўп вақт кeрак бунга. Устозлар маслаҳатингизга муҳтожман.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Тўғри ўйлабсиз, кўпроқ вақт керак бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Албатта мен муаллим қилиб жўнатилдим” деганлар. У зотнинг йўлидан юрмоқчи бўлган киши ҳар бир нарсани мактабга янги кирган ўқувчига қилинган муомалани қилиши ва унинг устида сабр қилиши керак бўлади. Кўпроқ уларни қилган яхши амалларини мақташ керак. Валлоҳу аълам!