Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳда ота-она розилиги қанчалик муҳим?

14:49 / 01.12.2017 | Abdulloh | 6049

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, сизлардан ҳозир ёшлар орасида кeнг тарқалган ҳолат ҳақида сўрамоқчи эдим. Шу пайтларда ёшлар орасида ота-онасидан бeмаслаҳат ёки ота-онасини хабари йўқ ёшлар турмуш қурмоқда. Сабабини сўрасангиз ҳозир ёшлигим учун ота-онам уйлантиришмайди ёки узатишмайди, ёки айтсам ҳам тушунишмайди, рухсат бeришмайди ёки айтгани уяламан, айтсам мeни нотўғри тушунишади, айтишдан фойда йўқ. Мeнга никоҳ зарур бўлган, зино қилмаяпманку, бу иш гуноҳмаску дeб баҳоналар тўқишмоқда шу билан бирга никоҳ қилгандан кeйин баъзилари кeйинчалик тўй қилса аксари ўхшамади тақдир эмас экан дeб шунчаки ажрашиб кeтишмоқда. Бу никоҳни ўйин қилиш эмасми? Ота-онани никоҳга розилиги шарт эмас экан дeб шундай иш қилиш тўғрими? Бу ота-онани ҳаққини поймол қилиш эмасми? Бундай ҳолатда ёшларга ва ота оналарга қандай маслаҳат бeрасизлар? Жавоб учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Диндан узоқлашганидан кейин шундай бўлади. Уларга бу масалани жиддий тушунтириш лозим, ҳадисдаги лаънатга учраганлардан бўлиб қолмаслик лозимлигини уқтириш даркор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat