Маслаҳат

Bekzod сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Мени 7-2 ёшлардаги икки қизим бор. Уларни жуда яхши кўраман. Хотинимни соғлиги яхшимаслиги учун, бир умрга ҳомиладор бўлиши мумкинмас экан. Ман яна фарзандли бўлишни жуда хохлайман, аммо хотинимни ИЖК қилдирганмиз, энди умуман туғмайди(эпилепция). Иккинчи хотин олишга имкониятим йўқ. Маслаҳат беринглар.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу иш сизнинг ихтиёрингиздаги нарса, маслаҳат билан қилинмайди. Вазият ва шароитингизни сиз яхши биласиз. Яна бир нарсани таъкидлаш лозим, Аллоҳ таъоло бир нарсани бандасига қадар қилса, унга ўша нарса яхшилиги учун қилади. Эҳтимол сизнинг ҳолатингизга шу ҳолат энг афзалидир. Валлоҳу аълам!