Қарзини беролмаяпти

СаволларМавзу: Турли саволларҚарзини беролмаяпти
Rovshan сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Бир дўстим мандан пул олиб беролмаяпди. Ҳозир ўзимга ҳам кераклиги учун пулимни қистаяпман. У эса имконим йўқ деб туриб олган. Ўзи домда туради  2та фарзанди бор, уйини сот дегани виждоним қийналяпди. Илтимос маслаҳат беринглар.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Инсон яшашидан мақсад Аллоҳнинг розилигидир. Шояд сиз унга муҳлат беришингиз ва уйсиз қолдирмаслигингиз Аллоҳнинг розилигига сабаб бўлса. Буни қўлдан бой берманг. Валлоҳу аълам!