Оила қуришдаги хавотир

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушОила қуришдаги хавотир
G'iyosiddin сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, ҳозирги кунда қизларнинг кўпчилиги бошқаси билан юриб ва ҳаттоки зино қилиб бошқасига турмушга чиқиб кeтаётганини кўп кўрябмиз. Табиийки бўлажак эр буни билмайди. Ҳаттоки баъзи болалар қизлар билан юрмаган бўлишса ҳам шундай қизларга йўлиқишмоқда. Мeн ҳали уйланмаганман, қизлар билан юрмаганман, зино қилмаганман. Ўзимга юқорида айтгандек ёмон қиз йўлиқишидан Аллоҳдан қўрқаман. Сизлардан илтимосим шуки шундай қизлардан сақланиш ва солиҳа умр йўлдош учратиш учун нима қилиш кeрак? Аллоҳ бизларга тўғри йўл танлашда ёрдамлашувчи сизлардек устозларни умрини зиёда қилсин!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳга тақво қилинг, ўзингизни фаҳшдан узоқ тутинг. Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади:
الْخَبِيثَاتُ لِلْخَبِيثِينَ وَالْخَبِيثُونَ لِلْخَبِيثَاتِ وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ أُوْلَئِكَ مُبَرَّؤُونَ مِمَّا يَقُولُونَ لَهُم مَّغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ۝
26. Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у(бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва карамли ризқ бордир.
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло исломий жамият ҳаётидаги муҳим бир асосни баён қилмоқда. У ҳам бўлса, нопок қалблар ўзларига ўхшаган нопоклар билан топишиши, ўз навбатида, пок қалблар ўзидек покиза қалблар билан топишиб бирлашишидир. Асли нопок инсондан доимо нопоклик содир бўлади. У ўзига ўхшаган нопокларни ёқтиради, улар билан топишади, доим бирга бўлади. Лекин пок кишиларга қўшила олмайди. Шунингдек, пок одам ҳам доимо поклик билан яшайди. Пок кишиларни қидиради, топади, бирга бўлади. Эр-хотин бўлишда ҳам шу. Пок хотинга пок эр, нопок хотинга нопок. Агар нопок билан пок бирлашиб қолса, бу ҳамдамлик узоққа бормайди. Чунки пок билан нопокнинг бирга бўлишлари амри маҳол.
«Уларга мағфират ва карамли ризқ бордир».  («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!