Қилмоқчи бўлган ишимиз гуноҳми?

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромҚилмоқчи бўлган ишимиз гуноҳми?
Nilufar сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Биз аёллар тунгги кўйлакларини (пенюарлар)ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи эдик. Бизга бир отин ойи “агар шу кўйлакни кийган аёл ёмон иш қилса гунохига сизлар хам шерик бўласизлар” деди. Нахот шу гап рост бўлса? Биз у ниятда тикмоқчимасмизку? Бошламоқчи бўлган ишимизни тўхтатиб турайликми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Эрининг олдида кийиши жоиз бўлган ички кийимларни ишлаб чиқарсангизлар бўлади. Валлоҳу аълам!