Интернет орқали пул ишлаш

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромИнтернет орқали пул ишлаш
Firuz сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Интернетда ExpertOption деган сайт бор, бу сайта ишлаш тартиби масалан EUR/USD валютани оламиз ва прогноз қилинади ва 1 минут интервалда. Ҳозир EUR кўтарилади деб пул қўясиз, масалан 100$, агар прогноз тўғри чиқса пул 190$ кўпайтириб қайтаради. Агар нарх тушса қўйилган пул кетади. Прогноз аниқ математик ҳисоб-китоблар асосида ишлайдиган индикаторларга қараб қилинади. Ман демо пулда ишлаб кўрдим, шу пул ҳаром ҳисобланадими?

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Бундай иш шариатимизда ғарар ҳисобланиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғарардан қайтарганлар. Валлоҳу аълам!