Гипертониклар намоз ўқиши

СаволларМавзу: ИбодатларГипертониклар намоз ўқиши
Asadulloh87 сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин.
Онамда гипертония (сурункали давления ортиши) касаллиги бор. Врачлар бошни пасайтирмасликни маслахат берадилар. Қон босими доимо 150-100 кўрсатгичи билан юради. Лекин ибодатда бардавом. Шунинг учун намозда бошни пастлатмаслик учун ёстиқ (ёстиқлар) қўйиб сажда қилиш нотўғри бўлмайдими? Намоз бузилмайдими? Саволим ноўрин бўлса узр сўрайман.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Агар ҳақиқатда эгилиш зарар берса, зарар қилмайдиган даражада бошни эгадилар. Лекин ёстиқ қўйилмайди. Валлоҳу аълам!