Намозни бошлаш

СаволларМавзу: ИбодатларНамозни бошлаш
акмалжон сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Мeни ёшим 63да, номоз ўқишни энди ўргандим. Шунга сизлардан маслахат сўрамоқчиман, намоз ўқишни бошласам бўладими? Кeч эмасми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло жаннатни иймонга боғлиқ қилди. Унга биринчи бўлиб кирувчиларни ёшликларидан ибодатга машғул қилди. Ёшликларида улгуролмай қолганларга тавба эшигини очиб қўйди. Аллоҳ қайси бир бандасига яхшиликни ирода қилса, уни Ўз ибодатига машғул қилиб қўяди. Сиз ҳам нажот топувчилардан бўлишни истасангиз тезда намозга шошилинг. Аллоҳ таваб қилувчиларни ҳам яхши кўради. Валлоҳу аълам!