Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақиқага жонлиқ сўйиш

16:07 / 05.12.2017 | Кудратилло | 5925

Ассалому алайкум! Ақиқага ўғил учун икки, қиз учун бир қўй деб айтилади. Лекин яқинда бир ҳадис ўқиб қолдим. Унга кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғилга икки, қизга бир қўй деганда бир сахобий мен икки қўйга қодир эмасман дейди. Шунда пайғамбаримиз  бугундан ўғилга ҳам қизга ҳам бир қўй деган эканлар. Шу ҳадис саҳиҳми? Жавобингиз учун раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўғилга иккита, қизга битта бўлиш ҳақида келгани саҳиҳ.

عَنْ أُمِّ كُرْزٍ الْكَعْبِيَّةِ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: عَنِ الْغُلَامِ شَاتَانِ مُكَافِئَتَانِ، وَعَنِ الْجَارِيَةِ شَاةٌ

Умму Курз ал-Каъбийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўғил болага икки бир-бирига ўхшаш қўй, қиз болага бир қўй», дедилар». Шарҳ: Албатта, бир фарзанднинг дунёга келиши катта бир ҳодиса. Фақат доимий такрорланиб тургани учун унча аҳамият берилмайди, холос. Бўлмаса, бир боланинг эсон-омон, онаси ҳам соғ қолиб туғилиши буюк ҳодиса. Мусулмонлар орасига янги бир аъзонинг қўшилиши, унинг онасининг соғ қолиши шарафига Аллоҳ таолога ҳар қанча шукр қилинса, ҳар қанча хайр-садақа қилинса, шунча оз. Баъзи ҳолатларда одамлар бу муносабат ила ҳаддан ошиб, дабдабага йўл қўймасликлари учун ёки аксинча ҳолатлар ҳам бўлмаслиги учун шариатда ақийқага нима қилиниши ва у қай миқдорда бўлиши ҳам кўрсатиб қўйилган. «Ўғил болага икки бир-бирига ўхшаш қўй». Яъни янги туғилган фарзанд ўғил бола бўлса, унинг ақийқасига бир-бирига ўхшаш икки қўй сўйиш лозим бўлади. «...қиз болага бир қўй». Уламо аҳлларимиз қиз болага бир қўй сўйиб, ақийқа қилишни «Қизнинг шаънини пастлатиш учун эмас, балки келажакда ота-онаси унга сеп ва бўлажак оиласи учун жиҳозлар қилиб бериши ҳисобга олингани учундир», дейдилар. Баъзи олимлар «Боланинг соғ-саломат бўлиши, синди-чиқдиларга йўлиқмаслиги ҳақида яхши ният рамзи сифатида унинг учун ақийқага сўйилган ҳайвоннинг суяги синдирилмаса, яхши бўлади», деганлар. Ақийқага сўйилган ҳайвоннинг гўшти фақир-мискинларга тарқатиб берилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек, у гўштдан қўни-қўшни ва дояга ҳам берилса бўлади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat