Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руҳшунослик

10:36 / 06.12.2017 | Chechen | 6683

Ассалому алайкум! Яхшилик амалларингиздан Аллоҳ рози бўлсин!
Саволим қуйидагича: Руҳшунослар яъни психологларнинг масаласи қандай? Улар инсонларни руҳий холатлари, кечинмалари, характерлари хаттоки қайси бурж остида туғилганигача эътибор бериб инсон билан мулоқот қилишади ёки маслаҳатлар беришади. Албатта уларнинг бу ишлари асосан икки инсонни орасига ризолик солиш (никоҳни асраб қолиш, ишхонадаги бошлиқ билан муроса қилиш, ишхонадаги қўл остида ишлайдиганлар билан муроса ва ҳакозолар), лекин улар «Худойим шундай яратган» деб турмай инсон руҳиятини, характерини, буржини ва шу кабиларни ўрганишади. Агар қилган ишим нотўғри бўлса Аллоҳ кечирсин, ҳаттоки ўзим хам психологиядан бироз хабарим бўлгани учун ён атрофдагиларга «Сиз бошқарувда яхши ишлайсиз», «Сиз фалон рангни ёқтирасизми?» десам, у «ха» дейди, лекин башоратни ўрганмаганманам ва ўрганишни хоҳламайман. Лекин юқорида таъкидлаганимдек у хақидаги бирон-бир маълумотни буржидан, юз-тузилиши кўринишидан, қўл чизиқларидан нима ёқиши ёки ёқмаслигини айтсам тўғри дейди, бундай ишлар хукми қандай? Бу фақат илмий кузатувларга асосланган яни эмпирик билим бўлсачи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Инсон табиати ва мижозини ўрганиш жоиз. Фиросатни ишга солиб инсонлар муаммосини ечишга ҳаракат қилиш яхши нарса, лекин инсоннинг қўл чизиғи, буржи, мучалининг инсон тақдирига ёки унинг руҳиятига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу очиқ-ойдин қаллоблик. Қолаверса бу касб билан шуғулланувчилар, яъни башоратчи ва мунажжимлар охиратини дунё матоҳига сотганлар ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat