Хонадон тинч ва баракали бўлиши учун

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушХонадон тинч ва баракали бўлиши учун
bohodir сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Бир ҳадисда ўқиган эдим, Бахтсизлик уч нарсада; ховлида, хотинда ва маркабда дейилган экан. Бахтсизлик агар ховлида бўлса унга қарши кураш усули борми(ҳовлини алмаштирмай ёки сотмасдан)? Хонадон тинч ва баракали бўлса. Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Уйда азон айтиб, Қуръон тиловат қилиб туриш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَجْعَلُوا بُيُوتَكُمْ قُبُورًا، وَلَا تَجْعَلُوا قَبْرِي عِيدًا، وَصَلُّوا عَلَيَّ، فَإِنَّ صَلَاتَكُمْ تَبْلُغُنِي حَيْثُ كُنْتُمْ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالضِّيَاءُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уйларингизни қабр қилиб қўйманг. Менинг қабримни ийдгоҳ қилиб олманг. Менга саловот айтинг. Чунки сизнинг саловотингиз қаерда бўлсангиз ҳам менга етади», дедилар».
Абу Довуд ва Зиё  ривоят қилганлар.
Шариатимизда ҳайкалча, суратлар, кучук бор уйга фаришта кирмайди дейилган. Фаришта кирмаган жойда шайтон, жинлар бўлади. Улар кўзга кўринмагани билан тўхтамасдан фасод уюштиради, васвасалар қилади.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шайтон унга араб жазийрасида намозхонлар ибодат қилишидан ноумид бўлди. Аммо уларни бир-бирларига қарши гиж-гижлайди», дедилар».
Шарҳ: Бас, шундоқ экан бандалар шайтоннинг иғвосига учиб бир-бирлари билан жанжал қилмасинлар.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Иблис ўз тахтини сув устига қўяди ва ўз лашкаридан гуруҳларни юборади. Уларнинг энг кўп фитначиси, унга энг яқинидир. Бириси келиб «ундоқ қилдим, бундоқ қилдим» дейди. У бўлса «ҳеч нарса қилмабсан!» дейди. Кейин бошқа бири келиб «уни қўярда қўймай хотини билан орасини буздим» дейди. У эса ўшани ўзига яқинлаштириб «Ҳа! Балли! Сенсан!» дейди», дедилар».
Шарҳ: Бундан одамлар орасидаги алоқаларни бузиш шайтон энг яхши кўрадиган ишлардан бири экани келиб чиқади. Валлоҳу аълам!