Ота-оналарни ўқитувчиларга берадиган совғалари

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромОта-оналарни ўқитувчиларга берадиган совғалари
Shoira сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мактабдаги ўқитувчиларга синфлари битиргандан кейин масалан бошланғич синфни тугатгандан кейин синфдаги ота-оналар ўзлари келишиб пул йиғиб ўртада бирор нарсани  совға қилиш мумкинми? Шундай иш қилинса пора берган бўлиб қолмайдими? Ўша совғани олиш мумкинми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Совға кўнгилдан чиқариб берадиган нарса. Мактабда ўқитувчига йил охирида ҳадя олиш учун йиғилган пул ҳаммани розилиги билан бўлган бўлса, жоиз. Аммо йиғилган пулда баъзи бир ота-оналарнинг норозилиги бўлса, уни олиш ҳалол бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

عن أنس أن النبي صلى الله عليه وسلم قال : لا يحل مال امرئ مسلم إلا بطيب نفسه. رواه الدارقطني

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мусулмон кишининг моли кўнглидан чиқариб берсагина ҳалол бўлади. Акс ҳола ҳалол бўлмайди” дедилар.
Дорақутний ривояти. Валлоҳу аълам!