Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-оналарни ўқитувчиларга берадиган совғалари

11:10 / 06.12.2017 | Shoira | 6153

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мактабдаги ўқитувчиларга синфлари битиргандан кейин масалан бошланғич синфни тугатгандан кейин синфдаги ота-оналар ўзлари келишиб пул йиғиб ўртада бирор нарсани  совға қилиш мумкинми? Шундай иш қилинса пора берган бўлиб қолмайдими? Ўша совғани олиш мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Совға кўнгилдан чиқариб берадиган нарса. Мактабда ўқитувчига йил охирида ҳадя олиш учун йиғилган пул ҳаммани розилиги билан бўлган бўлса, жоиз. Аммо йиғилган пулда баъзи бир ота-оналарнинг норозилиги бўлса, уни олиш ҳалол бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

عن أنس أن النبي صلى الله عليه وسلم قال : لا يحل مال امرئ مسلم إلا بطيب نفسه. رواه الدارقطني

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:   Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мусулмон кишининг моли кўнглидан чиқариб берсагина ҳалол бўлади. Акс ҳола ҳалол бўлмайди” дедилар. Дорақутний ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat