Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ният қилиш

11:16 / 06.12.2017 | Ulug'bek | 4885

Ассалому алайкум! Инглиз тилида IELTS имтихони бор. Шунга тайёргарлик пайтида танишлар неча олмоқчисиз дейишади. Мен энг баланд баллни айтсам, баъзилар кулади ва лекин мен хадиси қудсийдаги «Бандам мен ҳақимда қандай гумонда бўлса, ўшани бераман» деган маъно сабаб шундай дейман. Ахир «Сўрасанглар, Фирдавс жаннатини сўранглар» дейилган. Шу каби катта ниятлар жоизми(агар оз бўлсада амал ҳам бўлса)?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنِ الْحُسَيْنِ بْنِ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُما قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ مَعَالِيَ الأُمُورِ وَأَشْرَافَهَا وَيَكْرَهُ سَفْسَافَهَا. رواه الطبرانى

Ҳусайн ибн Алий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ишларнинг энг олий ва шарафлиларини яхши кўради ва сафсаталарини кареҳ кўради” дедилар. Табароний ривояти. Шу ҳадисга биноан энг юқори чўққиларни мақсад қилиш ва унга ҳаракат қилиш керак. Ҳаракатсиз орзу қилиш хом ҳаёл ҳисобланади. Мақсадсиз ҳаракатнинг натижаси камроқ бўлади.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat