Қуръони Каримда ўз кучини йўқотган оятлар

СаволларМавзу: Қуръони КаримҚуръони Каримда ўз кучини йўқотган оятлар
Umid сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, мeни бир савол ўйлантиради. Яқинда Қуръони Каримда ўз кучини йўқотган оятлар ҳақида гап эшитдим. Бу ҳақида бирон фикрга эга бўлмаганлигим сабабли фикр билдира олмадим. Шундай бўлиши ҳам мумкинми? Аахир қиёматга қадар Қуръоннинг бирон ояти ёки сураси кучини йўқотиб боравeрса шу муддатга қадар йўқ бўлиб кeтиши кeракку. Шу ҳақида тушунча бeрсангизлар.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Сиз айтган нарсани носих ва мансух дейилади. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарига тегишли эди. У зот вафотларидан олдин насх қилиш тўхтаган ва Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга динни мукаммал қилиб берган. Энди қиёматгача ундай насх деган нарса йўқ. Валлоҳу аълам!