Фарзандни икки йилдан кўп эмизиш

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушФарзандни икки йилдан кўп эмизиш
Rustam сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Она фарзандини 2 йилдан ортиқ, яъни  2 йилу 3 ой эмизиб қўйса эр-хотин ўртасидаги никоҳ бузилмайдими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Эмизиб қўйса никоҳ бузилмайди. Эмизиш баъзи имомларнинг наздида икки йил, баъзиларининг наздида икки ярим йил. Икки йил деганда шамсий йилни ҳисобламай қамарий йилни ҳисобга олиш керак. Шунда икки йил қамарий йил билан шамсий йилдан 20-21 кун кам бўлади. Эмизиш муддатидан кейин ҳам эмизиш шаръан жоиз эмас. Онанинг сути худди қўл-оёқ каби унинг бир бўлаги ҳисобланиб, ундан кейин эмизиш болага ҳаром ҳисобланади. Бола эмса ҳаром луқма еган даражада бўлади. Валлоҳу аълам!