Зиё уздаги видео

СаволларМавзу: Турли саволларЗиё уздаги видео
Khusanov Ulugbek сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! 1). Зиё уз каналига «Кўкрагида Қуръон ёзувли бола СубханАллоҳ!» сарловхаси билан видео жойланибди.
У видео Россиянинг махаллий телеканалларидан биридаги «Новости»дан парча эди. У ерда: Челябинскда бир ўсмир кўкрагига араб ёзуви билан Қуръон сўзи битилган «дог» билан туғилган. У бола Қуръон ўқиш у ерда турсин, хатто ушлаб хам кўрмаган. Лекин «Шеър» ёдлагандек ўқиб беради, Пайгамбарларга хос тушлар (келажакда нима бўлиши ҳақидаги) кўради ва хаттоки одамларни тузата олади. Ота-онаси уни Пайғамбар дейишябди» дейилган. Астағфируллаҳ бу нима деган гап ахир? Нахот мусулмонлар охирги Пайғамбар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламлигига иймон келтираётган бир паллада бундай «провокацион» видео, у эмас бу эмас нақд Зиё уз интернет порталининг телеграммдаги расмий каналига жойланса?!
2). Ўша видеодаги болакай ҳақида нима деяоласизлар? Шундай бўлиши яъни келажакни айтувчи тушлар кўриши ёки одамларни тузатиши?
3). Видео давомида болани Челябинск бош мутфийси олдига оборишади у бу болани: «100 йилда бир Аллоҳ томонидан юбориладиган илмли зот бўлиши мумкин» дейшига нима дейсизлар?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Каналнинг ўзига раддия билдиринг.
2). Бу нотўғри.
3). Буни келажак кўрсатади. Валлоҳу аълам!