Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ботилдаги ҳақ

09:58 / 09.12.2017 | Shohjahon | 4097

Ассалому алайкум! Баъзида одам ўзи ботил устида турган бўлади, лeкин Исломдан далил топиб уни ўзи учун ишлатади ва мeн ҳақдаман дeб ўйлайди. Бунга мисол ИШИД жамоаси. Ёки оддий оилада ҳам эр ва аёл иккаласи ҳам ўзини ҳақман дeб ўйлайди аслида иккиси ҳам ботил устида турган бўлади. Мeн баъзида қўрқиб кeтаман, ўзимни нафсимни кўролмасдан ўзимни ҳақдаман дeб ўйлаб қолишдан. Бу холат кўпинча одамлар билан муносабатда содир бўлади. Бунинг муолажаси қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Машойихлар, “Икки инсонни муолажаси қийин бўлади. Улардан бири ҳинд тилида “чалак” яъни бир нарсада собит турмай ҳар томонга йўрғалайдиган киши” деганлар. Бундай киши агар ёлғон фойда берса, ёлғон гапиради, фосиқлар даврасига қўшилса фосиқлик қилади. Солиҳлар даврасига қўшилса обидлик қилади.

МЎМИННИНГ ЎЗИ СЕЗМАГАН ҲОЛДА АМАЛИ ҲАБАТА БЎЛИШИДАН ҚЎРҚИШИ ҲАҚИДА

وَقَالَ إِبْرَاهِيمُ التَّيْمِيُّ: مَا عَرَضْتُ قَوْلِي عَلَى عَمَلِي إِلَّا خَشِيتُ أَنْ أَكُونَ مُكَذِّبًا. وَقَالَ ابْنُ أَبِي مُلَيْكَةَ: أَدْرَكْتُ ثَلَاثِينَ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كُلُّهُمْ يَخَافُ النِّفَاقَ عَلَى نَفْسِهِ، مَا مِنْهُمْ أَحَدٌ يَقُولُ إِنَّهُ عَلَى إِيمَانِ جِبْرِيلَ وَمِيكَائِيلَ. وَيُذْكَرُ عَنِ الْحَسَنِ: مَا خَافَهُ إِلَّا مُؤْمِنٌ، وَلَا أَمِنَهُ إِلَّا مُنَافِقٌ. وَمَا يُحْذَرُ مِنَ الْإِصْرَارِ عَلَى النِّفَاقِ وَالْعِصْيَانِ مِنْ غَيْرِ تَوْبَةٍ لِقَوْلِ اللهِ تَعَالَى: وَلَمْ يُصِرُّواْ عَلَى مَا فَعَلُواْ وَهُمْ يَعْلَمُونَ

Иброҳим Таймий айтади: «Сўзимни амалимга қиёс қилганимда ёлғончи бўлишдан қўрқиб кетаман». Ибн Абу Мулайка айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан ўттиз нафарини кўрдим. Уларнинг ҳар бири ўзида мунофиқлик бўлишидан қўрқар эди. Ҳеч бири ўзини иймонда Жаброил ва Микоил даражасидаман, демас эди». Ҳасандан зикр қилинади: «Ундан (мунофиқликдан) мўминдан бошқаси қўрқмайди, ундан мунофиқдан бошқаси хотиржам бўлмайди». Аллоҳ таолонинг «Ва қилган ишларида билиб туриб бардавом бўлмаслар»( Оли Имрон сураси, 135-оят) деган сўзига биноан мунофиқлик ва гуноҳда тавбасиз бардавом бўлишдан ҳазир бўлинади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Бунинг муолажаси бир солиҳ одамни олдига бориб, бир чекадан хулқини ислоҳ қилиш билан бўлади. Биринчиси тили билан дилини бир қилиб, ёлғон гапирмаслик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat