Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Музтариб нима

18:51 / 12.12.2017 | Abdulatif | 3980
Ассалому алайкум! Ҳадис истилоҳида «музтариб» дeб нимага айтилади

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! «Ал-Музтариб» А) Таърифи: луғатда «Ал-изтироб» калимасидан исм фоил бўлиб, маъноси «ишнинг чалкаш бўлиши» ва «низомининг бузилиши», деганидир. Уламолар истилоҳида эса: Қувват жиҳатидан баробар иккита бир-бирига зид бўлган ҳар хил йўллар билан келган ривоятга айтилади. Яъни, иккита бир-бирига қарама-қарши ҳадис бўлиб, уларнинг ўрталарини мувофиқлаштириб бўлмаса, бирини иккинчисидан таржиҳ қилишнинг имкони ҳам бўлмаган ривоятга айтилади. Б) Ҳадисни «музтариб», деб номлаш учун иккита шарт топилиши керак: 1) Ривоятлари ҳар хил бўлиши билан уларнинг ўрталарини жам қилиш мумкин бўлмаса. 2) Ривоятларнинг ҳаммаси бир хил қувватли бўлиб, бирини иккинчисига таржеҳ қилиш мумкин бўлмаса . Аммо агар бирини иккинчисига таржиҳ қилиш мумкин бўлса ёки уларнинг ўртасини жам қилиш имкони топилса, у ҳолда «музтариб» ҳадислиги зоил бўлиб, мақбул ривоятга айланади ва рожиҳ бўлган ҳадисга  амал қилиш вожиб бўлади. В) Қисмлари: 1)  Музтариб ас-санад; 2)  Музтариб ал-матн; «Музтариб ас-санад»га мисол: Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Қариб қолдингизми, ё Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам?» деди. Шунда Пайғамбаримиз: «Мени Ҳуд ва унинг ахавотлари қаритиб юборди», дедилар. Ҳуд Воқиъа, Мурсалот, Набаъ ва Таквир сураларига ўхшаган сурадир. Дорақутний шундай деганлар: «Бу ҳадис музтариб, чунки у фақат Абу Исҳоқ йўлларида ривоят қилинган». Баъзиси «Мурсал», яна баъзиси «Мавсул», баъзилари Абу Бакрга, баъзилари Саъдга ва яна баъзилари Оишага нисбат берганлар. Уларнинг ҳаммалари сиқа ишончли. Аммо баъзисини баъзисига таржеҳ қилиб бўлмайди ва жам қилиш узрлидир. «Музтариб ал-матн»га мисол: Имом Термизийнинг ривоятида Фотима бинти Қайсдан ривоят қилинади. У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан закот ҳақида сўради. У зот: «Закотдан ташқари молларда ҳақ бордир», дедилар. Имом ибн Можа ривоятларида эса «Закотдан ташқари молларда ҳақ йўқ», деганлар. Ироқий: «Бу музтариб, ҳеч қандай таъвилга йўл йўқ», деганлар. Г) Энг машҳур китоб: Ҳофиз ибн Ҳажарнинг «Ал-Муқтариб фий баёни ал-музтариб» китоблари. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat