Ҳадис

Hadisa.1 сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Набий алайҳи салом; Яхшиликнинг калити, ёмонликнинг қулфи бўлинг дeган эканлар. Шу ҳадисни матнини ва шарҳини тўлиқ кeлтириб бeрсаларингиз. Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

عن أنس بن مالك رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلَّى الله عليه وسلَّم: «إِنَّ مِنَ النَّاسِ مَفَاتِيحَ لِلْخَيْرِ مَغَالِيقَ لِلشَّرِّ، وَإِنَّ مِنَ النَّاسِ مَفَاتِيحَ لِلشَّرِّ مَغَالِيقَ لِلْخَيْرِ، فَطُوبَى لِمَنْ جَعَلَ اللهُ مَفَاتِيحَ الخَيْرِ عَلَى يَدَيْهِ، وَوَيْلٌ لِمَنْ جَعَلَ اللهُ مَفَاتِيحَ الشَّرِّ عَلَى يَدَيْهِ رواه الإمام ابن ماجه، وابن أبي عاصم
 أخرجه الطيالسى (ص 277 ، رقم 2082) ، والحكيم (1/420) ، والبيهقى فى شعب الإيمان (1/455 ، رقم 698) . وأخرجه أيضًا : ابن ماجه (1/86 ، رقم 237) قال البوصيرى (1/34) : هذا إسناد ضعيف من أجل محمد بن أبى حميد فإنه متروك . وابن أبى عاصم فى السنة 
 في الزوائد إسناده ضعيف من أجل محمد بن أبي حميد فانه متروك

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлардан яхшиликка калитлар, ёмонликка қулфлар бўлганлари ва ёмонликка калитлар яхшиликка қулфлар бўлганлари бор. Аллоҳ қўлига яхшиликлар калитларини бериб қўйган кишиларга тубо бўлсин, Аллоҳ қўлига ёмонликлар калитларини бериб қўйган кишиларнинг ҳолига вой бўлсин” дедилар.
Ибн Можа ва ибн Аби Осимлар ривоят қилишган.
Ушбу ҳадисдан яхшилик калитлари ҳам ёмонлик калитлари ҳам жуда кўп ва турли туман эканлиги маълум бўлади. Ўша яхшилик калитларининг энг муҳимлари биринчи ўринда кишиларга иймонни, нажотига сабаб бўладиган илмларни ўргатиш ва инсонлар орасида уни тарқатишдир. Бу даражаси динимида фарз қилинган. Шунингдек суннатларни ўргатиб, уни тирилтириш, инсонлар орасига амалини жорий қилишдир. Иймонни ўргатиш учун мадраса очиш яхшилик калитларининг энг муҳимидир. Инсонлар ҳалолдан ризқ топишлари учун бир инсонларга фойдали маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган завод-фабрика ҳам яхшиликка калитдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким яхшиликка далолат қилса у кишига ўша яхшиликни қилган кишига берилган ажрнинг мислича ажр бералади” деганлар. Ароқ заводи, уни сотувчи дўконлар очиш ёмонликларни энг муҳим калитларидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Хамр, хабис нарсаларнинг онасидир” деганлар. Ҳозирги кундаги фаҳш тарқатувчи канал, сайт, кўрсатувлар ҳам ёмонликларнинг калитлари ҳисобланади. Бошида турганлар ўша ҳадисдаги ёмонликка калит яхшиликка қулф ҳисобланадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким бир ёмон ишни йўлга қўйса унга амал қилувчиларнинг гуноҳларидан бирор нарсани камайтирилмасдан гуноҳ етиб туради” деганлар. Валлоҳу аълам!