Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис ҳақида

20:30 / 12.12.2017 | IXTIYOR | 4873

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Ибн Умар ривоят қиладилар “Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вассалам минбарда ваъз айтиб турганларида бир киши келиб “Тунги намоз  қандай ўқиладир?- деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “икки ракатдан-икки ракатдан, тонг отиб қолмоғидан қўрқсанг бир ракат ўқийдирсан, ўқиганларингни ҳаммаси витр ўрнига ўтгайдир»- дедилар. Мана шу хадис саҳиҳми? Саҳиҳ бўлса кенгрок шархлаб берсангизлар. Жавобингиз учун ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ. Буни тушиниш қийин эмас. Бу жуда содда бўлиб, вақт чиқиб кетиш хавфи бўлса, охирги уч ракъатингни витр намози деб ният қиласан деганидир. Бошқа мазҳаб соҳиблари бу ҳадисдан бир ракъатли витр ўқишни ҳам жоиз деганлар. Мазҳабимиз уламолари бир ракъатли намоз йўқ – деганлар. Шу билан бирга рамазон ойларида бир ракъат билан витр ўқувчига иқтидо қилса намози дуруст бўлади дейишган.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat