Тушунмаган ҳадисим

СаволларМавзу: ҲадисларТушунмаган ҳадисим
umid сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир «хадис» эшитиб қолдим. Унда айтилишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига бир зино қилиб қўйган аёл келганида у аёлдан юз ўгирибдилар. Шу билан у аёлга чуқур қазиб тошбўрон қилиб ўлдирилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у аёлга жаноза ўқибдилар. Илмим йўлиги учун тўғри келган одамдан сўрамасдан сизлардан сўрадим. Илтимос шу ҳадис ҳақида тўғри  маълумот берсангизлар, чунки бу ҳадисдан тавба қилишнинг ўзи кифоя қилмаслиги келиб чиқябди.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

قَالَ، فَجَاءَتِ الْغَامِدِيَّةُ، فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي قَدْ زَنَيْتُ فَطَهِّرْنِي، وَإِنَّهُ رَدَّهَا، فَلَمَّا كَانَ الْغَدُ، قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، لِمَ تَرُدُّنِي؟ لَعَلَّكَ أَنْ تَرُدَّنِي كَمَا رَدَدْتَ مَاعِزًا، فَوَاللهِ إِنِّي لَحُبْلَى، قَالَ: «إِمَّا لَا فَاذْهَبِي حَتَّى تَلِدِي»، فَلَمَّا وَلَدَتْ أَتَتْهُ بِالصَّبِيِّ فِي خِرْقَةٍ، قَالَتْ: هَذَا قَدْ وَلَدْتُهُ، قَالَ: «اذْهَبِي فَأَرْضِعِيهِ حَتَّى تَفْطِمِيهِ»، فَلَمَّا فَطَمَتْهُ أَتَتْهُ بِالصَّبِيِّ فِي يَدِهِ كِسْرَةُ خُبْزٍ، فَقَالَتْ: هَذَا يَا نَبِيَّ اللهِ قَدْ فَطَمْتُهُ، وَقَدْ أَكَلَ الطَّعَامَ، فَدَفَعَ الصَّبِيَّ إِلَى رَجُلٍ مِنَ الْمُسْلِمِينَ، ثُمَّ أَمَرَ بِهَا فَحُفِرَ لَهَا إِلَى صَدْرِهَا، وَأَمَرَ النَّاسَ فَرَجَمُوهَا، فَيُقْبِلُ خَالِدُ بْنُ الْوَلِيدِ بِحَجَرٍ، فَرَمَى رَأْسَهَا فَتَنَضَّحَ الدَّمُ عَلَى وَجْهِ خَالِدٍ فَسَبَّهَا، فَسَمِعَ نَبِيُّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سَبَّهُ إِيَّاهَا، فَقَالَ: «مَهْلًا يَا خَالِدُ، فَوَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَقَدْ تَابَتْ تَوْبَةً لَوْ تَابَهَا صَاحِبُ مَكْسٍ لَغُفِرَ لَهُ»، ثُمَّ أَمَرَ بِهَا فَصَلَّى عَلَيْهَا، وَدُفِنَتْ

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Ғомидия аёл келиб «Эй Аллоҳнинг Расули ! Мен зино қилдим. Мени покланг» деди. Уни қайтариб юбордилар. Эртаси кун бўлганида у яна келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули ! Мени нимага қайтаряпсиз? Сиз мени Моъизни қайтарганингиз каби қайтармоқчимисиз. Аллоҳга қасам, албатта мен ҳомиладорман» деди.
«Аммо, йўқ. Тоинки туққунингча (келма)» дедилар. Вақтики туққач, гўдакни бир матога ўраб келдида:
«Туғдим» деди. У зот:
«Борда сутдан чиқаргунингча эмиз» дедилар. Вақтики сутдан чиқаргач, гўдакни олиб келди. Қўлида бир бўлак нон бор эди:
«Эй Аллоҳнинг Набийси ! Сутдан чиқардим. Батаҳқиқ у таом еди» деди.  У зот гўдакни мусулмонлардан бир кишига бердилар ва буюрдилар, аёлни кўкрагигача кўмилди. Инсонларга амр этдилар, уни тошбўрон қилишди. Холид ибн Валид бир тошга юзланди ва аёлни бошига отди. Қон Холиднинг юзига сачради бас, уни (аёлни) сўкди. Бу сўкиши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келганди:
 «Секин Эй Холид! Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, батаҳқиқ у шундай бир тавба қилдики, агар солиқ соҳиби шу каби тавба қилса албатта кечириларди» дедилар.  Сўнгра буюрдилар, унга жаноза ўқилди ва дафн қилинди. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Муслим). Валлоҳу аълам!