Шундай қайтарсам бўладими?

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратШундай қайтарсам бўладими?
Шухрат сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен биттасидан қарзга рус рубли олгандим. Шуни ўрнига бугунги курсда доллар берсам бўладими? Агар олдин шундай қилган бўлсам нима қилишим керак? Жавобингиз учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Берсангиз бўлади. Қарз олаётганда рубл олиб, доллар бераман дейиш нотўғри. Лекин рублга рубл бераман деб келишиб, берадиган кунда ўша рубл миқдорича нимани берса ҳам қарзи адо бўлаверади. Валлоҳу аълам!