Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширк ва қалб

12:41 / 17.12.2017 | Gunohkor banda97 Bahodirov | 5759

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ ширк дeган ҳукмни одамга тамға қилиб қўйган бўлса, у одамнинг қалбида қандай ўгаришлар бўладими?
2) Ширк тамғаси урилган одам, Қуръон эшитса қалби юмшаб, намоз ўқиса ҳаловат eнгиллик, амру маруф эшитса роҳатланиб, гуноҳларини эсласа Аллоҳга йиғлаб ёлворадими ёки бу нарсалар уни тарк этадими? Шу нарсани батафсил тушунтириб бeрсаларингиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариат бир тўғри чизиқни чизиб қўйган. Ҳалолни ҳам ҳаромни ҳам белгилаб қўйган. Нима ширк ва нима ширк эмаслигин ҳам. Кимнидир сал нарсага йиғлаб юбориши, гоҳида намоз ўқиса ҳам роҳатланиб ўқиши унинг Аллоҳнинг ҳузурида муқарраб банда эканлигига далолат қилмайди. Бирор киши намозга мустаҳкам, ҳалол-ҳаромни тўғри ажрата оладиган, унга амал қиладиган ва салга йиғламайдиган киши бўлса муқарраб эмас деган гап ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat