Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китобдан тушунмаганим

08:37 / 20.12.2017 | Abu | 8297

Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз, ман Жоми ул-мутун Мотуридия этиқоди деган китоб олгандим. Шу китобда мана бу сузларга тушунолмаяпан: Қуръони Карим харф, товуш ва парчалардан хам ташкил топмаган. У бир манодир. Аллоҳ таоло товушларни ва харфларни яратгандан кейин, бу манони Жаброил (алайхиссалом)  парда ортидан тинглаган ва ёд олган. Кейин у хазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса сахобаи киромларга, улар тобеинга етказдилар ва тобеиндан эса бизларга қадар нақл қилинди. Қуръони  Карим ибронича ёки сурёнийча эмас. Қуръони Каримнинг арабий қилиб нозил қилиниши Аллоҳнинг каломига далолат этмоғи учундир. Қуръони Каримнинг харфлари ва товушлари махлукдир(яралмишдир). Ёзувли бўлган нарса эса махлук эмас. Қуръони Каримни махлуқ(яралмиш)  деган кимса кофир бўлади” дейилган.
Ман тушунолмаган жойлари: “У бир манодир. Қуръони  Карим ибронича ёки сурёнийча эмас. Қуръони Каримнинг арабий қилиб нозил қилиниши Аллоҳнинг каломига далолат этмоғи учундир. Ёзувли бўлган нарса эса махлуқ эмас. Қуръони Каримни махлуқ(яралмиш)  деган кимса кофир бўлади.
2). Аёл кишидан дин масаласида дарс олса бўладими? Сизларга котта раҳмат Аллоҳ сизлардан рози бўлсин Амин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Сиз гапиришингиздан олдин хаёлингизда тузган жумла ўша маъно ҳисобланади. Бу мавзуга чуқур кетманг. 2). Аёл агар маҳрами бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat