Мусҳаф сотиб олишда савдолашилмайдими?

СаволларМавзу: Қуръони КаримМусҳаф сотиб олишда савдолашилмайдими?
Muhiddin сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Шайх Ҳазратлари(роҳматуллоҳи алайҳи)нинг «Қуръони Карим маънолари таржимаси» китобини олмоқчи эдим, вилоятдаги қариндошларим жуда илтимос қилишганди. Нашриётда китобларнинг барчаси сотилиб кeтибди Алҳамдулиллаҳ. Ҳозир Чорсудаги дўконларда 190мингдан камига тополмаяпман. Саволим: Қуръони Карим мусҳафи ва унга боғлиқ тафсир китобларни сотиб олаётганда савдолашилмайдими? Яъни сотувчи қўйган нархда олинадими? Жавобингиз учун минг раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Савдолашилади. Савдолашилмайди деган гап оғзига сиққанини айтиб, харидорни овозини ўчиришни йўлини қилган каззобларнинг гапларидир. Валлоҳу аълам!