Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пора, савдо ва ҳоказо

18:17 / 24.12.2017 | 19911201 | 5679

Ассалому алайкум! Аллоҳ ишингизни ривожини ва баракасини берсин. Манда бир нечта саволлар бор эди.
1. Масалан, оддий докторга бориб справка сотиб олсак, бу хам жоиз эмасми? Миннатдорчилик сифатида берилган пул, пора хисобланадими?
2. Бир фирма иш қилиб берувчи, иккинчи фирма иш берувчи. Иш берувчининг(директорнинг) ишчиларига пул бериб, ўша иш берувчининг ишини олиш жоизми? Масалан, иш берувчи қанчадир микдорда пул берса, ундан озгина фоизини уни ишчисига берилса жоизми? Бундай йул орқали пул топиш халолми? бундай йул билан топиладиган жойда ишлаш ва маош олиш халолми?
3. Бир иш олинганда, масалан 100 та дона махсулот килиб бериш керак, ўша махсулотдан 1 донаси агарда сифати бошқаларникига ўхшаб чиқмаса, сифати пастрок ёки эскироқ материал ишлатилса ва бу хақда иш берувчини огохлантирмасдан «хеч нарса қимайди» деб бериб юборса, бу иш жоизми?
4. Эски нарсани, янги қилиб сотиш жоизми? ёкида ортиб қолган, майда-чуйда материаллардан махсулот ясаб, уни пулга сотиш жоизми?
5. Ваъда бериб, вадасидан чиқмаганни хукми қанақа? масалан, эратага полончи вақтда ишингизни битириб бераман деб, у пайтга улгура олмаса қандай хукм?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз эмас. Пора ҳисобланади. 2). Ҳалол эмас. 3). Бу хиёнат, ҳаром амалдир. Шунинг учун “буғдой ўғриси кофир эмас, сомон ўғриси кофир бўлади” дейилган. Чунки буғдой ўғриси ўғирлаётган нарсасини ўғирлик деб билади. Сомон ўғриси эса “бу ташлаб юбориладиган нарса” деб қилаётган ишини ўғирлик деб билмайди. “Жоиз, бўлаверади” деб ўйлайди. Ҳолбуки шариатда буғдойни ўғирлаш ўғирлик бўлганидек сомон ўғирлаш ҳам ўғирлик ҳисобланади. 4). Эски нарсадан ясалганлигини айтиб сотиш жоиз. 5). Мунофиқнинг ишларидан бирини қилган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat