Дуо ҳақида

СаволларМавзу: ДуоларДуо ҳақида
Muslima... сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар килаётган ишларингизни Аллоҳ даргохида қабул қилсин. Ман дуо қилаётганимда ота онамни дардларига шифо сўрайман базида уларни дардларини манга бергин деб дуо қиламан, чунки дадам инфаркт бўлганлар, базида қийналётганларини кўриб манам азоб чекаман. Бу қилаётган дуойим ёмон эмасми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Менга бергин деб дуо қилишингиз ўта оғир гап. Бундай деманг. Аллоҳнинг мағфирати кенг, фақат фазлидан сўранг. Сизга берса сабр қилолмасдан динингиздан ажраб қолишингиздан қўрқинг. Сизга бермай ота-онангизга шифо беришга ҳам Аллоҳ таоло қодир. Валлоҳу аълам!