Шерикчиликдаги саволлар

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратШерикчиликдаги саволлар
Ulug'bek сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Саволимга такрорий бўлса узр сўрайман, азиз устозлар икки тадбиркор келишиб бир ишни бошласа, тенг шерик бўлиб фойда ва харажатларни 50/50 бўлиб. Кейин фикрлар ўзгариб 30/70 бўлса, 1 шерик пул тикса 70% даромад олади, 2 шерик эса меҳнати қилади 30% доромад олади. Савол: қилинадиган йўл кира ва бошқа харажатлар хам шу тарзда бўлинадими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Мусофир бўлса сафар йўл кираси, меҳмонхона ва озиқ-овқат ҳаражатлари шерикчилик пулидан бўлади. Ишхонага етиб келиш, ишдан қайтиб кетиш, эрталабги нонушта ва кечки таом ҳар бир кишининг шахсий пулидан бўлади. Кўрмайсизми ойликка ишловчилар ҳам ўз ёнидан пул тўлаб бориб келишади. Валлоҳу аълам!