Аллоҳга тақво қилиш ҳақида

СаволларМавзу: Руҳий тарбияАллоҳга тақво қилиш ҳақида
Farxodjon сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмиларга барака бeрсин! Мeни саволим Аллоҳга тақво қилиш учун нималарга эътибор бeришим кeрак? Илмсизлигим учун узр сўрайман. Мeн Россияда ишлeман ва бу eрда мол, қўй ва шунга ўхшаш шариатимиз халол қилган хайвон гўштлари бор ва уларди биз яни мeн аниқ билмиман Аллоҳ номи билан сўйилган сўйилмаганини. Шу сабабли кўнглимда гумон бўлиб қолмоқда. Шу сабабли Аллоҳга тақво қилишим учун шу гумонлардан сақланишим кeракми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Тақво дегани уч қисмга бўлинади.
1-ширк ва куфрдан тақво қилиш. Бу иймон келтириш орқали бўлади. Шунинг учун қайси амаллар шикр, қайси амал ва сўзлар куфр эканлигини яхшилаб ўрганиш керак. Қанча-қанча инсонлар бор ўзларини мусулмонман, мўминман деб оғизларидан чиқаётган сўзлар нима эканлигини билмайдилар.

عن معاذ رضي الله عنه  قال : قلت : يا رسول الله ، أخبرني بعمل يدخلني الجنة ويباعدني عن النار. قال : لقد سألت عن أمر عظيم، وإنه ليسير على من يسره الله تعالى عليه : تعبد الله ولا تشرك به شيئا، وتقيم الصلاة، وتؤتي الزكاة، وتصوم رمضان، ثم قال : ألا أدلك على أبواب الخير؟ الصوم جنة، والصدقة تطفئ الخطيئة كما يطفئ الماء النار، وصلاة الرجل في جوف الليل » ثم تلا : ( تتجافى جنوبهم عن المضاجع ) حتى بلغ ( يعملون ) ، ثم قال : » ألا أدلك برأس الأمر وعموده وذروة سنامه ؟ » قلت : بلى يا رسول الله ، قال : » رأس الأمر الإسلام ، وعموده الصلاة ، وذروة سنامه الجهاد » ، ثم قال : » ألا أخبرك بملاك ذلك كله ؟ » قلت : بلى يا نبي الله ، فأخذ بلسانه فقال : » كف عليك هذا . فقلت : يا نبي الله ، وإنا لمؤاخذون بما نتكلم به ؟ قال : ثكلتك أمك يا معاذ ! وهل يكب الناس في النار على وجوههم أو على مناخرهم  إلا حصائد ألسنتهم ؟ » رواه أحمد ، والترمذي ، وابن ماجه

Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдим. Бир кун юриб кетаётиб у кишига яқин бўлиб қолдим ва : “Эй Аллоҳнинг набийси менга мени жаннатга киргазиб, дўзахдан узоқ қиладиган бирор амалнинг хабарини берсангиз” дедим. У зот : “Улкан иш ҳақида сўрадинг, у Аллоҳ осон қилган кишига осон, Аллоҳга ибодат қиласан ва Унга бирор нарсани шерик қилмайсан. Намозни қоим қиласан, закот берасан, Рамазон ойининг рўзасини тутасан, байтни ҳаж қиласан” дедилар. Сўнг : “Сени яхшилик эшикларига далолат қилайми? Рўза қалқондир, садақа сув оловни ўчирганидек хатоларни ўчиради, киши кечанинг ўртасида намоз ўқиши” дедилар. Сўнг “Сажда” сурасининг

تَتَجَافَى جُنُوبُهُمْ عَنِ الْمَضَاجِعِ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ خَوْفًا وَطَمَعًا وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ

Оятини  “يَعْمَلُونَ”гача ўқидилар. Сўнгра “Сенга ишнинг боши, устунлари, ўркачининг чўққиси нима эканлиги хабарини берайми” дедилар. “Шундай қилсинлар я Расулуллоҳ” дедим. “Ишнинг боши Ислом, устунлари намоз, ўркачининг чўққиси сафарбарлик” дедилар. Сўнг “Сенга буларнинг барчасини тутқичи нима эканлигини хабарини берайми” дедилар. “Шундай қилсинлар эй Аллоҳнинг Набийси” дедим. У зот тилларини ушлаб(тилларига ишора қилиб) “Буни тийгин” дедилар. Шунда “эй Аллоҳнинг Набийси биз гапирган гапимизга ҳам жавобгар бўламизми” дедим. “Онанг сенсиз қолгур эй Муоз, одамларни юзчамчасига ёки бурунчасига дўзахга улоқтирувчи нарса уларнинг тилларининг ҳосилидир” дедилар».
Аҳмад, Термизий ва Ибн Можа ривоятлари.
2-ҳаромдан тақво қилиш. Бунинг учун ҳам ҳамма вақт нима ҳаром ва нима ҳалоллигини билишга ҳаракат қилиш керак. сиз айтган жойларда мол қўй товуқларни “Бисмиллаҳ”ни айтиб сўйилгани аниқ бўлсагина ейиш керак.
3-шубҳалардан тақво қилиш. “Ҳадис ва Ҳаёт” китобида қуйидагича келган:

عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الْحَلَالَ بَيِّنٌ، وَإِنَّ الْحَرَامَ بَيِّنٌ، وَبَيْنَهُمَا مُشْتَبِهَاتٌ لَا يَعْلَمُهُنَّ كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنِ اتَّقَى الشُّبُهَاتِ اسْتَبْرَأَ لِدِينِهِ وَعِرْضِهِ، وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ وَقَعَ فِي الْحَرَامِ كَالرَّاعِي يَرْعَى حَوْلَ الْحِمَى يُوشِكُ أَنْ يَرْتَعَ فِيهِ، أَلَا وَإِنَّ لِكُلِّ مَلِكٍ حِمًى، أَلَا وَإِنَّ حِمَى اللهِ مَحَارِمُهُ، أَلَا وَإِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ، وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلُّهُ أَلَا وَهِيَ الْقَلْبُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши турган гап. Валлоҳу аълам!