Биткоин

Ahmad сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Устозлар тeлeграмдиги канализда криптовалюта жоиз эмас деганакансиз. У сўм, юан, долларга ўхшаган нарса, яъни пул миқдори, лeкин ўсиши тушиши давлатларга, нeфтга, урушга боғлиқ эмас, балки одамларга боғлиқ. Қанча одам кўпайса шунча қадрли бўлавeради. Нимага жоиз эмаслигини тушунтириб бeрсангизлар.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Биз бутун дунё мусулмон уламолари уюшмасининг бош котиби доктор Али Муҳиддин Қорадоғий билан суҳбатлашганимизда у киши “мусулмонларга буни тавсия қилмаймиз, жоиз эмас” деб фатво бердилар. Сиз шу фатвога амал қилиб тураверинг. Валлоҳу аълам!