От миниш аёл кишига ҳаромми?

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромОт миниш аёл кишига ҳаромми?
Asadulloh сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аёл кишига от миниш ҳаромми? Эркак кишига бу суннатми? олдиндан раҳмат Аллоҳ рози бўлсин.

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳаром эмас. Бир нарсага ҳаром деб ҳукм қилиш учун қатъий далиллар бўлиши керак. Баъзилар: “Эгарга минган фаржларга лаънат бўлсин” деган маънода ҳадисни аёллар уловга минмаслигига далил қиладилар. Муҳаддис уламоларимиз бу маънодаги ҳадисни тўқима деганлар. “Мавзуот” Мулла Алий Қорий. Эркак кишига суннат. Валлоҳу аълам!