Телевизордаги маълумот

СаволларМавзу: ҲадисларТелевизордаги маълумот
Abdusamad сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, телвизорда эснаш фойдали деб бир ролик беришди. Бу малумотга ишонмадим, чунки фойдали бўлганда ҳадисларда эснашдан қайтарилмаган бўларди. Шунга ажабландим, шу нарса асослими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Дунё ахбороти бизнинг бошқарувчимиз эмас. Сиз ҳадисда кўрганингиз энг тўғрисидир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: التَّثَاؤُبُ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَإِذَا تَثَاءَبَ أَحَدُكُمْ فَلْيَكْظِمْ مَا اسْتَطَاعَ. وَفِي رِوَايَةٍ: إِذَا تَثَاءَبَ أَحَدُكُمْ فَلْيَرُدَّهُ مَا اسْتَطَاعَ وَلَا يَقُلْ هَاهَا، فَإِنَّمَا ذَلِكُمْ مِنَ الشَّيْطَانِ يَضْحَكُ مِنْهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эснаш шайтондандир. Бирортангизни эсноқ тутса, иложи борича ичига ютсин», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Бирортангизни эсноқ тутса, уни иложи борича қайтаришга уринсин. «Хоҳ, хоҳ!» демасин. Бундай қилишингиз шайтондандир. У ўшандан куладир», дейилган.
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!