Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги соч ва кийим ҳақидаги ҳадис

09:36 / 28.12.2017 | Akmal97 | 6933

Ассалому алайкум! Саждадаги аъзолар ва соч, кийимни йиғиштириб олишдан ҳамда намозда сочни йиғиштириб орқага ташлаб олишдан ман этилгани Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етти (аъзо) билан сажда қилишга буюрилди. Ва сочи ҳамда кийимларини (намозда) йиғиштириб олишдан ман этилди.
Абу Рабеъ айтдилар. Етти аъзода яъни икки кафт, икки тизза, икки қадам ва пешонаси билан сажда қилишга буюрилди. Аммо сочи ва кийимини йиғиштиришдан ман этилди. Шу ҳадисдаги кийим ва сочни йиғиштиришни тушуна олмадим, тушунтириб бeрсангиз?!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввалда эркакларнинг сочлари ҳам узун бўлган. Ҳадисдан мақсад эркаклар сочларини аёлларники каби турмаклаб олишлари жоиз эмаслигидир. Кийимни ҳам этагини белбоғга қистириб олмасдан ўз ҳолича ташлаб қўйишдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat