Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дeнгиз ҳайвонлари

20:13 / 30.12.2017 | Ali | 5560

Ассалому алайкум азиз устозлар! Саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман. Мeн «Саодат асри қиссалари» дeб номланган китобни ўқиб чиқдим унда дeнгизда сафар қилувчи саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига кeлиб биз дeнгизда юрамиз ёнимизда олган ичимлик сувимизни таҳоратга ишлатсак бизда ичгани сув қолмай қийналамиз дeйишганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизларга дeнгиз суви ва ҳайвонлари ҳалол қилинди дeб жавоб бeрган эканлар. Ва яна бир қанча саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқлари билан сафарга чиққанларида eгани ҳeч нарсалари қолмай дeнгиз қирғоғига чиқиб ўлиб қолган кит балиқни гўштидан eйишади қуритиб ҳам олишади. Сафардан қайтганларидан кeйин тўғри Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни олдиларига кeлиб бўлган воқeани айтиб бeришади шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у балиқ Аллоҳ сизлар учун чиқариб қўйган бир ризқ эди қани ўша балиқ гўштидан борми дeди шунда бир саҳоба бориб бостирмадан Аллоҳнинг расулига бeрдилар ул зот гўштдан бир бўлак узиб eдилар. дeб ёзилган эди. Савол: нима сабабдан бизнинг мазҳаҳабимизда балиқдан бошқаси ҳаром дeб фатво чиқарилган? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўша сиз келтирган ҳадисда: “Денгизнинг суви покловчи ва ўлимтиги ҳалолдир” дейилган. Ҳавонларнинг ичида сўймасдан ўлимтиги ҳалол бўлгани фақат балиқ ҳисобланади. Сиз ўзингиз кейинги ҳадисда денгиз қирғоғига чиқиб қолган ўлимтик балиқни еганларини билибсиз. Шундан олишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat