Қимматбаҳо қоғозлар

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратҚимматбаҳо қоғозлар
DS сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Қимматбахо қоғозлар бозорида бирор компанияга эгалик ва кўрган даромадига шериклик қилиш хуқуқини берувчи акцияларини сотиб олиб нархи ошганидан кейин сотиб фойда кўриш жоизми? Энди шу акцияларни келажакда маълум бир нархда сотиб олиш вариантини берувчи контрактлар (опционлар)га эгалик қилиб  ёки улар билан савдо қилиб фойда кўрсачи, жоизми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу қайси компанияни акциясини сотиб олиш ва сотишингизга боғлиқ. Шариатга зид бўлган нарсаларни ишлаб чиқарувчи компанияларнинг акцияси бўлса жоиз эмас.
2). Акциялар 100 сўм бўлса 90 сўмга сотилиб ой охирида 100 сўм қилиб бериладиганлари бор. Бу ҳам жоиз эмас. Баъзилари 100 сўмга сотиб ҳеч қандай ишлаб чиқарувчисиз сиз қарз берганлигингиз учун 110 сўм қилиб қайтариб берувчилар бор. Бу ҳам жоиз эмас. Аниқ қандай акция сотиб олишини, нималар билан фаолият юргазишини ва нимани эвазига фойда беришини аниқ ёзиб юборинг. Валлоҳу аълам!