Банкдан пул олишдаги ҳолат

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромБанкдан пул олишдаги ҳолат
Hayotbek сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ мартабангларни баланд қилсин. Саволим шундайки мен Россияда ишлайман. Ойлик маошимни олганимдан кейин банк орқали уйга юборсам уйимдагилар банкда қўриқчи бўлиб турадиган милиция ходимларига пул бериб жўнатган пулимни навбатсиз олишаётган экан. Бу қилаётган ишлари шариятимизга тўғрими? Бу билан ишлаб топаётган халол маошим харомга айланиб қолмаяптими? Жавобингиз учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳаромга айланмайди. Аммо ўша қўриқчиларга бериш ҳаромдир. Чунки бу айни порадир. Валлоҳу аълам!