Золим қўшни

JonAli сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Қўшним асло муроса қилмайди. Унинг товуқлари томорқамга ўтиб экинларимни пайҳон қилмоқда. Бир неча марта шикоят қилсам фойдаси бўлмади. Томорқамга паранда ўлдирадиган бирор нарса сепиб товуқларини йўқ қилишга ҳаққим борми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Аввал огоҳлантиринг, шундай қилишингизни ҳам айтинг. Шунда ҳам эътибор қилмаса, ўзингиздан зарарни мумкин бўлган нарса билан даф қилишингиз мумкин. Фақат ҳайвонга зулм қилишдан сақланиш лозим. Валлоҳу аълам!