Отамнинг беморлиги

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушОтамнинг беморлиги
Oybek сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Менинг отам хозир беморлар, оёкларида ТРОПМ касаллиги бор экан. Қон оёққа ўтмай 1 оёқларини яқинда кесиб ташлашди. Энди эса 2-оёқларини хам бўғимидан операция қилиш яъни кесиш керак экан. Докторларни айтишича лекин отамни юраклари у операцияни кўтара олмас экан. Шунга нима қилишга хайронмиз, операция қилдирмасак болаларим менга бепарво бўлиб қолди деб хафа бўлиб қолмасмикинлар? Лекин  операцияга маблағимиз бор, фақат докторни гаплари бизни иккилантириб қўйди. Ўзларига айтмаганмиз бу холатни. Ёки шу холатда Аллоҳ берган умрни яшаганлари яхшими? Шунга маслахат берсангизлар? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Отангизни ўзи билан маслаҳатлашиб кўринглар. Албатта мутахассисни ҳам маслаҳатини олинглар. Валлоҳу аълам!