Қабрнинг ҳолати ҳақида

СаволларМавзу: Турли саволларҚабрнинг ҳолати ҳақида
Murodjon сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Маълумки, шариатимизда қабрларни босишдан қайтарилган. Хозирги кунда қабрларни кавлаш турлича. Шундай турларидан бири қабр  аввалига тўрт бурчак шаклида 1,5-2 метр кавлаб сўнгра ён томондан майитни қўйиш учун жой қазилади. Қабр кўмилганда тупроқ уйиб қўйиладиган жойнинг тагида эмас, балки ёнида майит қўйилган бўлади. Қабристон оралаб юрган киши айнан майит қўйилган жойнинг устидан юради. Шундай холатда майитнинг қабрда бўлган жойининг устига тупроқ уйиш (дўнг қилиш) тўғри бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Чуқурнинг ўзига эмас маййит ётган жойнинг устига ҳам тупроқ тортилади. Валлоҳу аълам!