Таҳоратда яранинг устига масҳ тортиш

СаволларМавзу: ИбодатларТаҳоратда яранинг устига масҳ тортиш
Ислом сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Таҳоратда ювиладиган аъзолардан бирида яра бўлса ва уни таҳорат йўқ пайтда ечиб бўлмас қилиб бойлаб қўйилган бўлса, таҳорат пайтида бойлам устидан масҳ тортиш дуруст бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Биринчи ўринда ечиб ўша жойни ювиш зарар қилмаса ечиб ювиш шарт. Иккинчи ўринда ечиб жароҳат устига бинт қўйиб жароҳат ва сув тегса зарар қиладиган жойларга масҳ тортилади, қолган жойларини ювилади. Учинчидан ечиб бўлмайдиган даражада бўлса гипс каби гипсни устидан масҳ тортилади. Валлоҳу аълам!