Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устачилик

07:11 / 08.01.2018 | Ниёзбек | 4476

Ассалому алайкум! Устозлар, мен анчадан бери усталар билан ишлайман. Келажакда етук уста  бўлмоқчиман. Усталарни қандай бўлиши ҳақида ҳадислар борми? Олдиндан каттакон раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда ҳалол касб танлашга тарғиб қилинган. Ҳунар қилувчи инсон Аллоҳнинг наздида маҳбубдир. Хусусан ишини пухта бажарувчиси.

عن عائشة رضي الله تعالى عنها قالت : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم " إن الله يحب إذا عمل أحدكم عملاً أن يتقنه  رواه البيهقي

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло бирингиз бирор ишни қилса уни пухта қилишини яхши кўради” дедилар. Байҳақий ривояти.

عن أبي هريرة - رضي الله عنه - قال: قال رسول الله - صلى الله عليه وسلم -: ((كان زكريا - عليه السلام - نجارًا))؛ رواه مسلم

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Закариё – алайҳиссалом - дурадгор  бўлганлар” деганлар. Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat