Намоз қабул бўлиши

СаволларМавзу: ИбодатларНамоз қабул бўлиши
Usmon сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Мен 5 вақт намозни ўз вақтида ўқийман, аммо ичимда шу ўқиётган намозларим қабул бўляптимикин деб ўйлайман. Дуо қилаётганда ҳам шундай бўламан. Намозим қабул бўлаётганини қандай билиш мумкун? Устозлар олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ намоз ўқишингизга тавфиқ бериб туриши намозингиз мақбул бўлаётгани аломатидир. Худди шундай яхшилик қилишга бўладиган фикрлар ҳам Аллоҳнинг инсонга юборган меҳмони ҳисобланади. Киши у меҳмонни иззат-ҳурматини жойига қўйса меҳмон тўхтамасдан келадиган бўлади. Валлоҳу аълам!